Қўлларни ювиш эболага қарши курашишнинг муҳим воситаларидан биридир - ЮНИСЕФ

Chop etish versiyasi
15 Oktabr 2014
Press-reliz
1 1 Fotosuratlar

НЬЮ-ЙОРК, 15 октябрь 2014 й. – Бутун дунёда Еттинчи бутунжаҳон қўлларни ювиш куни нишонланар экан, эболага қарши кураш касалликларнинг олдини олишда қўлларни ювиш амалиёти муҳим ўрин тутишини яна бир бор тасдиқлаётганлигини ЮНИСЕФ таъкидлайди.

«Қўлларни совун билан ювиш мавсумий гриппдан тортиб оддий шамоллашгача бўлган вирусли касалликларга қарши курашдаги энг арзон ва айни вақтда энг самарали «вакциналар»дан биридир», - дейди ЮНИСЕФнинг сув таъминоти, санитария ва гигиена бўйича глобал дастурлари раҳбари жаноб Санжай Вижесекера. “Ҳозирда бизнинг Сьерра-Леоне, Либерия ва Гвинеяда иш олиб бораётган мутахассисларимиз қўлларни ювиш эбола касаллиги тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар тўпламининг таркибий қисми эканлигини алоҳида таъкидламоқдалар. Бу сеҳрли восита эмас, лекин у арзон ва барча фойдаланиши мумкин бўлган қўшимча ҳимоя усулидир”.

ЮНИСЕФ эболадан зарар кўрган мамлакатларда ушбу касаллик тўғрисида хабардорлик даражасини оширишда етакчилик қилмоқда; касаллик тўғрисида янада кўпроқ инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўяётган нотўғри тушунчаларни енгиш бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек ЮНИСЕФ бир қатор ҳимоя воситалари, жумладан, халатлар, қўлқоплар ва дезинфекция қилувчи моддаларни тарқатишни амалга оширди. Шу жумладан биргина Сиерра-Леонеда 1,5 миллион, Либерия ва Гвинеяда яна бир миллион дона совуе трақатилди.

«Ушбу касалликни даволашнинг оддий услуби мавжуд эмаслиги ва унинг тарқалиш оқимини тўхтатиш учун халқаро миқёсда жиддий сайъ-ҳаракатлар талаб этилиши барчага аён”, - дейди жаноб Вижесекера. “Аммо касалликдан энг кўп талофат кўрган ҳудудларга ташқаридан қўшимча ёрдам келаётган бир вақтда ушбу мамлакатларнинг ўзида қандай чоралар кўриш мумкинлиги тўғрисида маълумот бериш муҳим аҳамиятга эга. Қўлларни ювиш айнан шундай чоралардан бири ҳисобланади”.

Эбола вабосини ҳисобга олмаганда, ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорликда чоп этган маълумотларга қараганда, 2013 йилда беш ёшга тўлмаган 340 минг бола, яъни кунига 1000га яқин бола, тоза сувнинг йўқлиги, оддий санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинмаслиги сабабли келиб чиққан диярея билан боғлиқ касалликлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Эболага қарши кураш талофат кўрган мамлакатлардаги соғлиқни сақлаш тизимига катта босим ўтказаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, қўлларни ювиш амалиёти бундай кенг тарқалган касалликларга қарши курашда янада муҳим аҳамият касб этади.

Бутунжаҳон қўлларни ювиш кунини ҳар йили нишонлаш диарея каби кенг тарқалган, ўлимга олиб келиш эҳтимоли мавжуд бўлган касалликларнинг олдини олишда қўлларни совун билан ювишнинг аҳамияти катта эканлигини яна бир бор таъкидлаш имконини беради. Дунёдаги кўплаб мамлакатларда ушбу амалиётни кенг тарғиб қилиш бўйича бир қатор тадбирлар олиб борилмоқда.

Шри-Ланкада 96та мактабнинг 38400 ўқувчиси сиёсатчилар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан биргаликда қўлларни ювиш бўйича ўтказилаётган турли хил тадбирларда иштирок этмоқдалар. Ливанда “Ўз саломатлигингизни асранг – қўлларингизни ювинг!” шиори остида SMS хабарлари юзлаб мобил телефондан фойдаланувчиларга юборилди; айни чоғда Малида ОАВ бутун мамлакат бўйича алоҳида кампания олиб борадилар ва унда қўлларни ювиш бўйича турли тадбирлар ўтказилади ва ўнлаб мактабларда совун тарқатилади. Шунингдек, Гамбия, Нигерия, Камбоджа ва бошқа бир қатор мамлакатларда катта тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Бутунжаҳон қўлларни ювиш куни тўғрисида: Бутунжаҳон қўлларни ювиш куни 15 октябрда нишонланади. Қўлларни совун билан ювиш бўйича глобал давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги 2008 йили Бутунжаҳон қўлларни ювиш кунини жорий қилиш ташаббуси билан чиқди. Бугунги кунда ушбу ташаббус бутун дунёдаги бир қатор ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари, хусусий компаниялар ва жисмоний шахслар томонидан қўллабғқувватланган. Қўшимча маълумот учун қуйидаги интернет саҳифасига мурожат қилинг: www.globalhandwashingday.org

Marta o’qilgan: 370


UNICEF is the driving force that helps build a world where the rights of every child are realized. We have the global authority to influence decision-makers, and the variety of partners at grassroots level to turn the most innovative ideas into reality. That makes us unique among world organizations, and unique among those working with the young.

Boshqa yangiliklar