Ҳамкорлар Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини такомиллаштириш ишига содиқ эканликларини таъкидлайдилар

Chop etish versiyasi
03 Dekabr 2015
Pres reliz

ТОШКЕНТ, 2015 йил 3 декабрь.Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ), Европа Иттифоқ (ЕИ) Делегацияси ва ЮНИСЕФ «Ўзбекистонда Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш» лойиҳаси ҳамкорлари ва мақсадли гуруҳ аъзолари лойиҳанинг якуний конференциясига тўпландилар. Ушбу анжуман лойиҳа натижаларини ва олинган сабоқларни муҳокама қилиш ҳамда келажакдаги фаолият учун тавсиялар ишлаб чиқиш учун замин яратади.

Лойиҳа соғлиқни сақлаш тизиимдадавлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга кўмаклашишга қаратилган бўлиб, у 2008-2015 йилларда икки босқичда амалга оширилди.

«Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш борасидаги ишларимиз халқаро миқёсдаги энг юқори талабларга жавоб беришига ишончимиз комил. Ушбу фаолият ҳамжамиятлар орқали иш олиб бориш ёндошуви асосида ота-оналарнинг болани парваришлаш ва тиббий ходимлар касбий малакаларини оширишга хизмат қилади», - дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида оналик ва болаликни муҳофаза қилишни такомиллаштирилга қаратилган10та меъёрий ҳужжатлар қабул қилинишига эришилди. Шунингдек, 17 мингдан ортиқ тиббиёт мутахассислари ва раҳбар ходимлар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги хизматларни такомиллаштиришга қаратилган ўқув машғулотларида қатнашдилар. Бу бутун мамлакат бўйича амалга оширилган лойиҳанинг барқарорлигини таъминлайди.

«Лойиҳа оналар ва болалр ўлими кўрсаткичларини камайтириш борасида мамлакатда олибборилаётган ҳаракатларнинг инструментал қисмини ташкил этади,» - деб таъкидлайди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Роберт Фудерич. «Лойиҳа тиббиёт хизматлиридан фойдаланиш имкониятларини тенглаштириш ва бундай хизматлар сифатини ошириш борасидаги қамровни кенгайтиришга имкон берадиган ва айни вақтда тежамкор ечимларни татбиқ этди.»

Лойиҳа меъёриий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳамда тиббиёт ходимлари салоҳиятини ошириш билан бир қаторда ҳамжамиятлар доирасида тиббий хизматларга бўлган талабни оширишга қаратилди. Хусусан, 5 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган оилаларга алоҳида эътибор қаратди.

Шаҳарлар ва қишлоқлардаги танланган ҳамжамиятларда иштирок орқали ўрганиш ва фаолият юритиш ёндошуви илк бор синаб кўрилди. Бунда бола парвариш қилувчиларга бешта асосий қоидаларга риоя қилиш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш ишида ёрдам берилди. Гўдакларни кўкрак сути билан боқиш, болалар касалликларининг хавфли белгиларини аниқлаш, турли фойдали элементлар билан бойитилган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш шулар жумласига киради.

«Лойиҳанинг муваффаққиятли амалга оширилиши мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатининг юқори даражада самарали эканлигидан далолат беради. Унга кўра соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш энг асосий устувор вазифа этиб белгиланган,» - деб таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари жаноб Лазиз Тўйчиев.

Қўшимча маълумот учун мурожаат қилинг:

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси

Дониёр Қўчқоров, Лойиҳа менежери

Телефон: (+998 71) 239 17 01 / 239 12 70 (ext. 114). Факс: (+998 71) 239 18 68

Эл.почта: doniyor.KUCHKAROV@eeas.europa.eu

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дилфуза Ҳасанова, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси

бошлиғининг ўринбосари

Телефон: (+99871) 241 16 61
Эл.почта: dilfuza.khasanova@minzdrav.uz

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Наргиза Эгамбердиева, жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи
Телефон: (+99871) 233 95 12, 233 97 35. Факс: (+99871) 140 65 08
Эл.почта: negamberdieva@unicef.org

Marta o’qilgan: 173


UNICEF is the driving force that helps build a world where the rights of every child are realized. We have the global authority to influence decision-makers, and the variety of partners at grassroots level to turn the most innovative ideas into reality. That makes us unique among world organizations, and unique among those working with the young.

Boshqa yangiliklar