Axborot to‘plamlari

«Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш масалаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш» мавзусида энг яхши журналистика материаллари учун танлов шартлари

Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширалиётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар сифатли тиббий хизматлар кўрсатилишига, тиббиёт муассасаларининг фаолияти замон талабларига мувофиқ ташкил этилишига ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрланишига кўмаклашмоқда.