«Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш масалаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш» мавзусида энг яхши журналистика материаллари учун танлов шартлари

Chop etish versiyasi

Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширалиётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар сифатли тиббий хизматлар кўрсатилишига, тиббиёт муассасаларининг фаолияти замон талабларига мувофиқ ташкил этилишига ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрланишига кўмаклашмоқда. Бу борада қабул қилинган қарор ва фармойишлар, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган давлат дастурларининг амалга оширилиши, шунингдек халқаро ташкилотлар билан муваффақиятли ҳамкорлик натижасида она ва бола саломатлиги муҳофазасига, касалликларнинг эрта диагностикаси ва уларнинг олдини олишга ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мустаҳкам тизими яратилган. Жамият ҳаётидаги ана шундай муҳим ижтимоий масалаларни оммавий ахборот воситалари (ОАВ)да ёритиш муҳим аҳамият касб этади.

Европа Иттифоқи (ЕИ) ва БМТ Болалар жамҳармаси (ЮНИСЕФ) биргаликда молиялаштирган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга ошираётган “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳаси мазкур соҳадаги хизматларни янада яхшилашга қаратилган. Ана шу лойиҳа ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази (ЖҚТХМ) ва ЮНИСЕФ амалга олиб бораётган “Ҳудудий ОАВнинг салоҳиятини кучайтириш” лойиҳаси доирасида журналистлар учун “Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш” мавзусида энг яхши журналистика материаллари учун танлов эълон қилинади.

Танловнинг мақсадлари:

  • Ҳар бир боланинг омон қолиш ва яшаш, сифатли тиббий хизмат олиш ва парваришга бўлган ҳуқуқини илгари суриш;
  • Оммавий ахборот воситаларини оналик ва болалик муҳофазаси масалаларини ёритишга жалб этиш;
  • Мазкур мавзу бўйича Ўзбекистон журналистларининг ижодий салоҳиятини ошириш ва журналистлар ихтисослашувини рағбатлантириш;
  • Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси бўйича хизматларни такомиллаштириш” лойиҳасининг бажарилиш жараёни тўғрисида кенг оммани хабардор қилиш.

Журналистларга ёритиш учун учта йўналиш/мавзу таклиф этилади:

  • Сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва парваришлаш бўйича тиббий ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш\яхшилаш;
  • Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимида, хусусан қишлоқ врачлик пунктларида тиббий хизмат кўрсатиш;
  • Оилада ва ҳамжамиятда она-бола саломатлиги муҳофазаси.

Асосий мукофотлар учун танлов тўрт йўналишда амалга оширилади:

  • босма ОАВ;
  • телевизион дастурлар;
  • радио эшиттиришлар;
  • интернет саҳифаларидаги материаллар.

Барча йўналишлар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган.

Танлов 2015 йил 1 мартдан 1 ноябрь кунига қадар давом этади.

Танлов натижалари жорий йилнинг ноябрь ойида эълон қилинади.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги шартлар қўйилган:

  • Талабнома (илова қилинган) ЖҚТХМга юборилади;
  • Босма ва электрон ОАВ да мавзу бўйича эълон қилинган 5 тадан кам бўлмаган материаллар тақдим этилади (материал ОАВда эълон қилинган кундан бошлаб 7 кун давомида);
  • Телевизион ва радио дастурларнинг дискка ёки бошқа исталган рақамли ахборот воситасидаги нусхаси ёзма қисқа аннотацияси билан тақдим этилади (эфирга узатилгандан сўнг 2 ҳафта давомида).
  • Барча материалларда “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳасининг иловадаги логотипини жойлаштириш ҳамда Европа Иттифоқини донор ташкилот сифатида таъкидлаш тавсия этилади.

Лойиҳа координатори ва мониторинг бўйича мутахассис материалларни вақтида кузатиб боришлари учун нашр ва кўрсатув вақти тўғрисида аввлдан ЖҚТХМга хабар бериш тавсия этилади.

Энг яхши материаллар танлов ташкилотчилари бўлмиш ЖҚТХМ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси веб сайтларига жойлаштирилади.

“Танлов” деб белгиланган материаллар ЖҚТХМда қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

Тошкент, 100129, Навоий кўчаси, 30 уй.

Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази.

Тел. 99871-2441596

E: mailjournal@bcc.com.uz, mediauz@bcc.com.uz

Материалларни тақдим этиш шартлари:

  • Танловга материаллар 2015 йил 1 мартдан 1 октябрга қадар талабномани тақдим этган ОАВ ходимларидан қабул қилинади;
  • Ҳар бир материал унга илова қилинган хат билан тақдим этилади. Унда иштирокчининг исм-шарифи, вилоят номи, материал сарлавҳаси ва манбаси, нашр ёки эфир санаси кўрсатилади;
  • Теле-радио дастурлар давомийлиги 3 - 15 минут;
  • Босма материаллар учун нашр оригинали (ёки нусхаси);
  • Интернет нашрлар учун веб сайтда эълон қилинган мақоланинг қоғозга чиқарилган кўриниши ва мазкур мақола эълон қилинган веб саҳифага аниқ кўрсатилган ҳавола (ссилка).

Барча саволлар билан қуйидагиларга мурожаат қилиш мумкин:

  • Лойиҳа координатори Гульнора Бабаджанова

Тел. (99871) 2441596

E-mail: journal@bcc.com.uz ва mediauz@bcc.com.uz

  • Мониторинг бўйича мутахассис Наргис Қосимова

Тел. (99890) 3523386

E-mail: n.qosimova2012@yandex.com

Илова 1

Журналистларнинг танловда қатнашишлари учун талабнома формаси.

Илова 2

«Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш» лойиҳасининг логотипи.